Излаш
RUUZ

Спорт

Вадим Абрамов футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди

ЎФА мураббийлар кенгаши Вадим Абрамов номзодини миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига маъқуллади.

2345views0replies
0

championat.asia

ЎФА матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб Вадим Абрамов тайинланган. Унинг номзоди ассоциация мураббийлар кенгаши томонидан маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Эктор Купер билан шартномани бекор қилган эди.
Вадим Абрамовга мураббийлик ишида Тимур Кападзе ёрдам беради.
“Шунингдек, австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади”, - дейилади хабарда.
2345views0replies
0

Изоҳлар