Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар Ўзбекистонга иссиқ ҳаво қачон қайтиши ҳақида маълумот беришди

Ўзгидромет маълумотларига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади.

1590views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Бугун, 23 сентябрь куни Кавказ томондан Каспий денгизи орқали нисбатан салқин ва кам намли ҳаво кириб келиши натижасида мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.
Кундузги ҳарорат пасайиб, +25…+28 даражани ташкил қилади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган кўрсаткичларга яқин.
Эртага, 24 сентябрь куни республикамиз ҳудуди устидаги антициклон чегараси таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли туманларида кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Кейинги кунларда ва ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон бўйлаб кам булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси +33…+35 даражагача кўтарилиши мумкин. Бундай ҳарорат шу кунлар учун хос бўлган кўп йиллик кўрсаткичлардан +5…+7 даражага юқори.
1590views0replies
0

Изоҳлар