Спорт

Ўзбeкистон бокс бўйича жаҳон чeмпионатида биринчи ўринни эгаллади

Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбeкистон бокс бўйича жаҳон чeмпионатида биринчи ўринни эгаллади
Фото:Ўзбекистон бокс федерацияси

21 сентябрь куни Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Финал баҳсларида ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи рингга чиқди, деб хабар беради UzReport.

 

Шахобиддин Зоиров (-52 кг), Миразиз Мирзахалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг)ларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, финал баҳсларида Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) кумуш медални, ярим финал баҳсларида эса Бобоусмон Батуров (-69 кг) бронза медалини қўлга киритди. Бу медаллар миллий терма жамоамизга жаҳон чемпионатининг умумий ҳисобида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди.

 

Иккинчи ўринни учта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган Россия терма жамоаси эгаллади.

 

Қозоғистон жамоаси эса битта олтин, битта кумуш ва тўртта бронза медаллар билан учинчи ўринни эгаллади ҳамда медаллар сони бўйича энг яхши жамоа деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг энг оғир вазн тоифасидаги боксчиси, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бўлган Баҳодир Жалолов эса жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ