Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, ички ишлар органларига 35 ёшли эркак томонидан 203 000 АҚШ долларига алданган 37 ёшли С.М. мурожаат қилган.
Мурожаатда С.М. 2016 йилдан 2018 йил 4 июлгача автомобиллар салонидан унга 15та “Ласетти Жентра” ва 1та “Малибу 2” русумли автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, умумий миқдорда 203 000 АҚШ доллари олган 35 ёшли Т.Ю.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Маълум бўлишича, Т.Ю. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.