Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот беришди

Ўзгидромет хабарига кўра, қатор вилоятларда ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда.

2224views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 21 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб Туркманистондан нисбатан иссиқ ҳаво оқимларининг кириши давом этади, об-ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади. Термометр устунчаси +36…+38 даражагача кўтарилади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан +6…+8 даражага юқори.
22 сентябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол кучайиб, унинг тезлиги секундига 15-20 метрни ташкил қилади.
22 сентябрь куни кундузги ҳарорат иссиқлигича сақланиб туради, 23 сентябрда эса +25…+30 даража бўлиб, йилнинг шу даври учун меъёрий кўрсаткичларга яқинлашади.
2224views0replies
0

Изоҳлар