Жамият

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди

Ҳозирги кунга қадар ипотека кредитини олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган эди.

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш шартлари ва тартиби ўзгарди. Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

 

Эндиликда ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Аввал бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган эди.

 

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

 

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ