Излаш
RUUZ

Жамият

$60 минг доллардан ортиқ қийматдаги чет эл валютасини ноқонуний олиб ўтишга уриниш фош қилинди

Сўнгги кунларда бир нечта чегара божхона постларида 60 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги нақд хорижий валютани ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари тўхтатилди.

1262views0replies
0

customs.uz

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро О.А. божхона назоратидан ўтказилганда фукаронинг эгнидаги кийими чўнтакларига яширилган, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 40 000 АҚШ доллари яширилганлиги аниқланди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди.
Шунингдек, ушбу пост орқали қўшни давлатга йўл олган икки нафар шахслар ҳам божхона назоратидан ўтказилганда, улар қарийб 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарни кийимлари орасига яшириб, республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлганликлари аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1262views0replies
0

Изоҳлар