Излаш
RUUZ

Жамият

“TopGear” ва “Вокруг Света” лойиҳалари ҳамда “National Geographic” телеканали Ўзбекистоннинг туристик тарғиботини олиб борадилар

“TopGear”, “Вокруг Света”, “National Geographic” каби машҳур платформалар томонидан Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрланади.

1270views0replies
0

National Geographic

Ўзбекистон имижини шакллантириш ҳамда унинг жаҳон бозорида танилишини ошириш мақсадида “National Geographic” телеканали ҳамда “TopGear” ва “Вокруг Света” машҳур телелойиҳалари орқали Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар эфирга узатилади. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Бу каби машҳур платформалар билан ҳамкорликда ишлаш ва Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш мамлакат туристик салоҳияти тарғиботида самарали ёндашув ҳисобланади.
Рекламанинг ушбу тури ҳар доим ахборот майдонининг бир қисми бўлиб қолади ва бу охир-оқибат турли платформалардан, шу жумладан интернет тармоғи орқали томоша қилувчи аудиториянинг юқори қамровига олиб келади.
1270views0replies
0

Изоҳлар