Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Санкт-Петербургдаги умумий овқатланиш жойида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Россия полициясининг маълумотларига кўра, эркакнинг ўлимига пичоқдан жароҳат олиш сабаб бўлган.

1553views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон ТИВнинг хабарига кўра, мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 14 сентябрь куни шаҳардаги овқатланиш пунктларидан бирининг омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани тўғрисида қатор ОАВлар тарқатган хабарни тасдиқлаган.
Полициянинг маълумотларига кўра, эркакнинг ўлимига пичоқдан жароҳат олиш сабаб бўлган. Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
"Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда", - дейилади хабарда.
1553views0replies
0

Изоҳлар