Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда бир аёл ҳалок бўлди, яна икки киши касалхонага ётқизилган

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида иккита Nexia автомобилининг тўқнашуви оқибатида бир аёл вафот этди, яна бир аёл эса 3 ёшли фарзанди билан касалхонага ётқизилди.

1291views0replies
0

ИИББ

15 сентябрь куни соат 13:30 атрофида Тошкентнинг Абай ва Навоий кўчалари кесишган чорраҳада икки автомобиль иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 машинаси ҳайдовчиси чорраҳада чапга бурилиб, асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia-3 автомобилига йўл бермаган. Оқибатда Nexia-3 автомобили Nexia-2 га келиб урилган.
Nexia-2 нинг олд ўриндиғида ўтирган 1979 йилда туғилган Д.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Худди шу автомобилда бўлган яна икки йўловчи — орқа ўриндиқда уч ёшли боласи билан бирга ўтирган аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
1291views0replies
0

Изоҳлар