Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган инспектор хизмат машинасида уриб юборган пиёда вафот этганлиги ҳақидаги хабарни рад этди.

1506views0replies
0

UzNews.uz

ИИББнинг маълумотларига кўра, 12 сентябрь куни тахминан соат 8:00да Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори, кичик сержант Б.К. “Ласетти” русумли автомобилда хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида пиёдани уриб юборган.
Маълум бўлишича, пиёда пиёдалар йўлакчасидан 30 метр узоқликда мумкин бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ инспектори бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 48 ёшли фуқаро З.У.га тегишли “Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида, 46 ёшли пиёда З.А. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББнинг ходимига нисбатан ЙТҲ сабаблари белгиланадиган хизмат текшируви олиб борилмоқда.
1506views0replies
0

Изоҳлар