Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилганини рад этди

Аввалроқ azon.uz нашри Хайрулла Турматовнинг Ўзбекистон бош муфтийси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар тарқатган эди.

1487views0replies
0

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати юртимизнинг бош муфтийси лавозимидан озод этилганига изоҳ берди. Хабарда айтилишича, Усмонхон Алимов ўз лавозимини сақлаб қолгани ва унинг истеъфоси тўғрисида қарор қабул қилинмаганлиги қайд этилган.
“2019 йил 10 сентябрь куни айрим Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди, деган мазмундаги асоссиз ва сохта хабарлар тарқатилди. Таъкидлаш лозимки, Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар – фаолиятларини давом эттирмоқдалар”, – дейилади расмий баёнотда.
1487views0replies
0

Изоҳлар