Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

Ҳукумат бу йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун нархларни белгилади.

1747views0replies
0

norma.uz

Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилишича, "2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, машинада терилган 1 тонна пахта учун – 600 000 сўм, қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда –  800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан хизмат ҳақи тўланади.
Мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.
1747views0replies
0

Изоҳлар