Излаш
RUUZ

Шаҳар

Пойтахтнинг айрим кўчалари қисман ёпилади

3 сентябрь куни соат 07:00дан 08:30гача ярим марафон муносабати билан Тошкентнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат чекланади.

1523views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан 3 сентябрь куни соат 07:00дан 08:30гача Тошкент шаҳрида Куролли Кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида югуриш спорти бўйича ярим марафон мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилмоқда.
Ярим марафон муносабати билан Қуролли Кучлар Академияси – Кичик халқа йўли – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод сайилгоҳи” истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Паркент кўчаси - Қуролли Кучлар Академияси йўналишидаги кўчалар қисман ёпилади.
1523views0replies
0

Изоҳлар