Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ТИВ: Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган енгил машинанинг юк машинаси билан тўқнашуви натижасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди

1800views0replies
0

РФ ИИВ

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск вилоятининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, унинг оқибатида уч киши, хусусан Ўзбекистон фуқаролари А.С. ва Н.М. ҳалок бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВи матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, автоҳалокатда Ўзбекистон фуқаролари Г.С. ва М.А. турли даражадаги кўп сонли оғир жароҳатлар олиб, Москаленки туман касалхонасига ётқизилди. У ерда фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилган.
Омск ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, 49 ёшли “Ниссан Санни” ҳайдовчиси Омск томон кетаётган вақтда 717 километр масофада қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва у томон келаётган 31 ёшли эркак бошқарувидаги «ГАЗель» русумли юк машинаси билан тўқнашув содир этган.
Ҳозирда ҳамюртларимизнинг жасадларини Ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.
Омск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади.
1800views0replies
0

Изоҳлар