Спорт

Ольга Забелинская Мустақиллик байрамига муносиб совға – олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон вакиласи Ольга Забелинская Берлинда ўтказилган велотрек бўйича “Europakriterium der Bahnfahrer” турнирининг омниум йўналишида ғолибликни қўлга киритди.

Ольга Забелинская Мустақиллик байрамига муносиб совға – олтин медални қўлга киритди
Фото:Велоспорт федерацияси

Велоспорт федерациясининг UzNews.uzга хабар беришича, ўзбекистонлик спортчи Ольга Забелинская 157 очко билан мезбон вакила Гудрун Стокни (125 очко) ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликни россиялик Тамара Дронова (117 очко) якунлади.

 

Эслатиб ўтиш лозим, ушбу мусобақалар спортчиларга 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган 32 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш учун рейтинг балларини беради.

Таъкидлаш жоизки, Ольга Забелинская 2019 йилнинг баҳорида бўлиб ўтган қитъа чемпионати доирасида зафар қучиб, велошоссе йўналишида велоспорт бўйича Олимпия лицензиясига эга бўлган.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар624(+42)
Соғайганлар38(+0)
Вафот этганлар3(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар624(+42)
Соғайганлар38(+0)
Вафот этганлар3(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ