Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилмоқда

Академия фаолияти доирасида сунъий интеллект, робототехника, биотехнология, саноат дизайни ва 3Д моделлаштириш бўйича стартап лойиҳалари амалга оширилади.

1780views0replies
0

ombudsman.uz

Президент қарори билан Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди. Академияга Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ёшлар академиясига ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоалар танлов асосида қабул қилинади. 
Шунингдек, Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги платформалар ташкил этилиши белгиланган:
“Ғоялар генераторлари” – Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;
“Стартаплар” – ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;
“Бизнес вакиллари” – фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;
“Бўлажак академиклар” – юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.
Ҳужжатда белгиланганига кўра, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.
1780views0replies
0

Изоҳлар