Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди — фото

Бугун, 31 август куни Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.

1302views0replies
0

president.uz

Ташриф давомида қуръон тиловат этилиб, халқимиз озодлиги учун фидо бўлган инсонлар ҳақига дуо қилиниб, анъанага кўра, элга ош тортилган.
Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Фидойи ва ватанпарвар боболаримизнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатимиздаги тинчлик, эркинлик ва тўкинликнинг қадрига етиш, дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ғояга амал қилиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга интилиш, ёшларни кенг дунёқарашли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлиги таъкидланган.
1302views0replies
0

Изоҳлар