Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қатор кўчалар ёпилади

Бугун, 30 август куни “Тунги велосайр” фестивали ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.

1317views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, 30 август куни Халқлар дўстлиги майдони - Сузук ота мажмуаси - Ҳазрати Имом мажмуаси бўйлаб “Тунги велосайр” фестивали ўтказилади.
Ушбу фестивал муносабати билан 30 август куни соат 22:00дан 00:00гача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади:
—Халқлар дўстлиги майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота мажмуасигача;
— Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарвоза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқали Ҳазрати Имом мажмуасигача;
— Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Абай кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчаси орқали Халқлар дўстлиги майдонигача.
1317views0replies
0

Изоҳлар