Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет куз мавсумида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди

Синоптиклар хабарига кўра, ҳароратнинг пасайиши август ойининг охирги кунлариданоқ бошланади.

1551views0replies
0

UzNews.uz

Ҳаво ҳароратининг +27…+32 даражагача тушиши август ойининг охирги кунлариданоқ бошланади, сентябрь ойининг илк кунларида эса ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17, кундузи +23…+28 даражагача пасаяди.
Шунингдек, 1 сентябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ҳамда 2 сентябрь куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Об-ҳавонинг бундай ўзгаришлари Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳавонинг кириб келиши сабаблидир.
Ҳаво ҳароратининг кечаси +12…+17, кундузи эса +25…+30 даража бўлишига келадиган бўлсак, бундай салқин ҳаво мамлакатда сентябрь ойининг биринчи ҳафтасидагина сақланиб туради.
Кейинчалик ой охирига қадар ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражадан +7…+12 даражагача, кундузи эса +28…+33 даражадан +21…+26 даражагача бўлиши кутилмоқда. Айрим кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
1551views0replies
0

Изоҳлар