Сиёсат

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин Мирзиёевни табриклашди

Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевга хорижий давлатлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин Мирзиёевни табриклашди
Фото:president.uz

Табрикларда Шавкат Мирзиёевга муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

 

Қуйида табрикларнинг тўлиқ матнини келтирамиз:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар билдиришга ижозат бергайсиз.

 

Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқдаман, Сиз билан ўртамиздаги самарали ишчан ва шахсий алоқаларни юксак қадрлайман.

 

Сиз билан сиёсий ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ва халқлар фаровонлиги учун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини узлуксиз ва изчил ривожлантиришга эришиш мақсадида "Бир макон, бир йўл" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга биргаликда саъй-ҳаракат қилишга тайёрман.

 

Дўст Ўзбекистонга тараққиёт ва куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

 

Ҳурмат билан,

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

 

Миллий байрам – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

 

Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт борасида ғоят салмоқли ютуқларни қўлга киритди. Ўзбекистон ҳақли равишда дунё майдонида юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив роль ўйнамоқда.

 

Давлатларимиз ўртасидаги азалий анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар барча соҳаларда изчил ривожланаётганини катта мамнуният билан таъкидлайман.

 

Ишончим комилки, биз бундан кейин ҳам халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашда давом этамиз.

 

Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, чин юракдан сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга фаровонлик ва тараққиёт тилайман.

 

Эҳтиром ила,

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

 

Сизни ва Ўзбекистон халқини Америка халқи номидан 1 сентябрь –мамлакатингиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан табриклайман.

 

Сизнинг Оқ уйга ташрифингизни ёдга олиб, мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётган стратегик мулоқотларни юқори баҳолашимни таъкидлашни истар эдим.

 

Шунингдек, Сизнинг Ўзбекистон аҳлига хизмат қилувчи янада мустаҳкам, шаффоф ва масъулиятли ташкилотлар яратиш орқали мамлакат келажагига содиқлигингизни қадрлайман.

 

Сизнинг муваффақиятли ютуқларингизда шерик бўлишдан ғурурланамиз.

 

Сизга ва Ўзбекистон халқига келгуси йиллар барқарор ва самарали бўлишини тилайман. Янада яқинроқ ҳамкорликни қизғин кутиб қоламан.

 

Ҳурмат билан,

Дональд Трамп,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ