Жамият

ABC Mobile Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби билан ҳамкорлик қилишни бошлади

ABC Mobile компанияси вакиллари UzNews.uz нашрига ўзбекистонлик футбол клуби билан ҳамкорлик бўйича режалари ҳақида гапириб беришди.

ABC Mobile Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби билан ҳамкорлик қилишни бошлади
Фото:UzNews.uz

UzNews.uz мухбири «ABC Mobile» халқаро компаниясининг бошқарувчиси Андрей Румянцев ҳамда «AF Sports Reactive»** ва «LAUREA GERMANIA»* МЧЖ таъсисчиси Закиров Фарид Равильевич билан Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби билан ҳамкорлик ва Ўзбекистон бозорида ишлаш бўйича келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.

 

Закиров Фарид Равильевич «Локомотив Тошкент» футбол клубининг салоҳияти ҳақида гапириб берган.

 

Агар сиз Ўзбекистондаги вазият билан танишган бўлсангиз, Республикада футбол клублари ҳомий ва бошқарув органлари ҳузурида жойлашганини биласиз. Бундай вазиятда ўзбек футбол клуби қандай қилиб бойиши мумкин?

 

Фарид Закиров: Биринчи навбатда қайд этишим жоиз, мени Ўзбекистон билан узоқ ва йилиқ муносабатлар боғлаб туради. 2016 йилда «LAUREA GERMANIA» МЧЖ Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди, ва мана 4 йилдан буён ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишламоқда.

 

Сизнинг саволингизга келадиган бўлсак: ўзбек суперлигасининг барча клублари «дотацион» эканлиги ҳаққонийдир. Айтайлик, «Локомотив» - бу темир йўл клуби; «Пахтакор»да ҳам ўз ҳомийси мавжуд. Аммо, футбол клублари қандай қилиб бойиши мумкин деган саволни қўядиган бўлсак, бу ерда икки ҳолат бўлиши мумкин: Биринчиси - мухлислар билан бевосита ишлаш. Европада футбол кўраётганингизда, бутун стадион мухлислар билан тўла эканлигига эътибор қаратинг. Футбол клубларининг пуллари кичик бўлакчалар орқали шаклланади: бу телевизион кўрсатув, маркетинг ва албатта мухлислар бўлиши мумкин.

 

Трансфер сиёсати ҳам катта аҳамиятга эга: футбол клублари ўз футболчиларини тарбиялаб ва кейинчалик сотишади. Масалан, Португалиянинг «Порту» клуби бутун тарихида жуда кўп трансферларни амалга оширган: у Лотин Америкасидан ёш футболчини сотиб олади ва уни катта миқдордаги пулларга сотиб юборади.

«Локомотив» машҳур клубларга тенглашиши учун нима қилиши керак?

 

Фарид Закиров: Ҳозирда айнан шу қилинмоқда. «Локомотив»нинг айни вақтдаги вазифаси хорижий ҳомийларни жалб қилишдир.

 

Ҳозирги вақтда «Локомотив»нинг молиявий имкониятлари қандай?

 

Фарид Закиров: Биз клуб раҳбарияти «Локомотив» ривожи учун барча ишларни қилаётганини айтишимиз мумкин. Директор ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг ҳаракатларини алоҳида қайд этиш жоиз. Унга ҳар доим ишониш мумкин ва у ҳозирда клуб ривожи учун бор кучини сарфламоқда.

 

ABC Mobile*** компанияси вакили Андрей Румянцев “AF Sports Reactive” билан ҳамкорлик ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди.

 

«ABC Mobile» компанияси нима билан шуғулланади? У Ўзбекистонда қандай хизматларни таклиф этади?

 

Андрей Румянцев: «ABC Mobile» — халқаро контент-провайдер, марказий офиси Эстония пойтахти Таллинда жойлашган. Ташкилот шу кунга қадар бир қанча Европа давлатларида мобиль хизматларни тақдим этган. Ўзбекистонда компания «Локомотив Тошкент» футбол клуби учун ажойиб лойиҳани таклиф этади: интерактив овозли портал. Хоҳловчилар бепул телефон рақамига қўнғироқ қилиб, клуб тарихи, футболчилар ҳақида маълумотларни, кутилаётган матчни, трансфер ва бошқа маълумотларни билиб олишлари мумкин.

 

Ўзбекистон – МДҲда компания Европа тажрибасини қўллайдиган илк давлат. Нега айнан Ўзбекистон, мамлакат қандай имкониятларни беради?

 

Андрей Румянцев: Бизнинг Ўзбекистон бозорида пайдо бўлишимиз тасодиф эмас, “AF Sports Reactive”нинг Европа иттифоқидаги футбол клубини юргизиш ҳаракатларига нисбатан таъсиридир.

 

Ўзбекистонда турли хил футбол клублари кўп, нега айнан «Локомотив»ни танладингизлар?

 

Андрей Румянцев: «Локомотив» клуби — биз учун етакчидир. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида аллақачон ғалаба қозонган ва аҳамиятли совринларга эга. Биз жамоа директорининг ўринбосари Тўлабек Акрамов билан шахсан учрашганимиздан чуқур миннатдормиз.

 

Компания қандай шароитларни таклиф қилмоқда ва уларнинг нархи қанча?

 

Андрей Румянцев: Бизнинг компаниямиз ахборот-кўнгилочар кўринишидаги овозли премиум хизматларни таклиф этади, масалан, об-ҳаво маълумоти, медитация ва бошқа машқларга ўқитиш ҳамда психологлар маслаҳати.

 

Ўзингиз биргаликда ишлаган машҳур компаниялардан мисол келтира оласизми?

 

Андрей Румянцев: Биз йирик алоқа операторлари билан ишлаганмиз: Orange, O2, Vodafone, A1, VIP, MTel, Movil ва бошқалар. Хизматларни юритиш қуйидаги йирик платформалар орқали амалга оширилади: Facebook, Google, Mgid, Megapush, Admob.

 

Рақобатчиларингиз борми?

 

Андрей Румянцев: Ўзбекистон бозори ёпиқ равишда етарли даражада ривожланган. Биз бу ерда мониторинг ўтказганимизда Россия ва Европа бозоридагиларга ўхшаш кўплаб хизматларни учратганимиз йўқ.

 

Хизматларингиз нархи нималарга асосланган бўлади?

 

Андрей Румянцев: Айни вақтда биз тижорий шартлар билан ишлаётганимиз сабабли, аниқ сонларни айтишга тайёр эмасмиз. Ҳозирда биз айнан шу поғонага яқинлашяпмиз.

Маълумот учун:

 

* «LAUREA GERMANIA» МЧЖ 2016 йилда яратилган бўлиб, халқаро ҳамкорлик соҳасида консалтинг хизматларини тақдим этади. (www.laurea-international.com)

 

** «AF Sports Reactive» МЧЖ «Локомотив Тошкент» футбол клубининг футбол бўйича Ўзбекистон суперкубогида ғалаба қозонган куни, яъни 2019 йилнинг 23 февраль санасида ташкил этилган. Спорт менеджменти ва консалтинги соҳасидаги хизматларни таклиф этади. (www.afsr.agency)

 

*** «ABC Mobile» – 2017 йилнинг 1 ноябрь санасида ташкил этилган компания. ABC аббревиатураси Aggregator, Billing and Content, деб расшифровка қилинади. Компания мақсади – ишончли ҳамкорлар билан ишлаган ҳолда, мобиль тўловлар эволюциясини қўллаб-қувватлаш учун юқори сифатли контент-хизматларни яратиш ва юргизиш ҳисобланади.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ