Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Пойтахтда қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг бир қисми қулаб тушди: ҳалок бўлганлар сони 4та

Метал конструкциянинг қулаши оқибатида 4 нафар ишчи ходим вафот этди, 2 нафари тан жароҳат олди.

1777views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:18да Тошкент шаҳри Олмазор туманида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши содир бўлган. Бу ҳақида Ўзбекистон ФВВ маълумот бермоқда.
Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари етиб келган.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
1777views0replies
0

Изоҳлар