Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахт автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатиш бошланди

Видео кузатув йўловчиларнинг хавфсизлик даражасини оширишга ёрдам беради.

1421views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат"

Дастлабки кузатув камералари 5та 24-сонли йўналиш автобусларига ўрнатилди, деб хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати.
Жамоат транспорти мониторинги қуйидаги вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:
• Жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;
• Жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;
• Фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш.
Шу билан бирга видео кузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видео кузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади.
Йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.
1421views0replies
0

Изоҳлар