Излаш
RUUZ

Жамият

10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилинди

Олий суд томонидан жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 11 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди.

1475views0replies
0

Ўзбекистон Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 11 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд матбуот хизматида хабар беришди.
Олий суд раисининг ўринбосари Х. Ёдгоров раислигида ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил кўриб чиқилган.
Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилинган. Бир нафар маҳкума аёлнинг жазо муддати қисқартирилган.
"Қувончимни сўз билан ифодалаб беролмайман, — деган Гулбаҳор Якубова. — 6 нафар фарзандим бор. Жазони ўташ даври фарзандларим, оилам соғинчи жон-жонимдан ўтди. Қилмишимга минг марта пушаймон бўлдим. Қайта бундай қилмишга қўл урмайман деб ўз-ўзимга сўз бердим. Мен каби тўғри йўлдан адашган аёлларга бағрикенглик кўрсатиб, озодликка чиқиш имконини бергани учун Президентимиздан чексиз миннатдорман. Насиб бўлса, энди умримни фақат эзгу ишларга, фарзандларим тарбиясига бағишлайман. Президентимизнинг ишончу эътиборини ҳалол меҳнатим билан оқлайман".
1475views0replies
0

Изоҳлар