Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида 4та уй ёниб кетди

Бинолар ўртасида оралиқ масофалар бўлмаганлиги сабабли, олов қўшни уйларга ўтиб кетган.

1846views0replies
0

dyxx.uz

22 август куни соат 02:50да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” МФЙда жойлашган 31, 51, 33 ва 42-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон ЁХХ матбуот маркази хабар бермоқда.
Воқеа жойига 5та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:58да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:11да қуршаб олинган ва 03:42да тўлиқ бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмагани хабар қилинмоқда.
Ёнғин оқибатида 31, 51, 33 ва 42-уйларнинг 20, 65, 40 ва 25 кв.метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.
Ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ёнғиндан уйларнинг жами 550 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
1846views0replies
0

Изоҳлар