Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси 4 кун дам олади: 31 августдан 3 сентябрга қадар.
Бу Президентнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган.