Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда мактаблар реконструкцияси учун 800 млрд сўм ажратилади

2019-2020 йилда ҳукумат Тошкентда таълим муассасаларини қуриш, реконстукция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 800 млрд сўм ажратади.

1621views0replies
0

ХТВ

Ҳукуматнинг "Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2019-2020 йилда Тошкентда мактаблар қуриш, уларни реконстукция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 800 млрд сўм ажратилади, деб хабар бермоқда халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати.
Қарорга кўра, 2019 йилда Тошкент шаҳри бўйича жами 10та мактаб реконструкция қилиниб, 40таси капитал таъмирланади. Рўйхатда Тошкент шаҳридаги қурилганидан бери бирон маротаба инвестиция дастурига киритилмаган 16та мактаб ҳам киритилган.
2020 йилда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган мактаблар рўйхати икки ой муддатда шакллантирилади.
Шунингдек, декабрга қадар Тошкент шаҳридаги мактабларни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика соҳасига қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш ишларини жонлантириш мақсадида “Ёш педагог синфлари” ташкил этилади.
Бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида мактабларни хусусий сектор вакилларига қуриш-таъмирлаш, бошқариш, фойдаланиш учун бериш усуллари амалиётга жорий қилинади.
1621views0replies
0

Изоҳлар