1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
16 август 2019 г. 3839 0

Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан тўрт кун дам олишади

Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси тўрт кун дам олади.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан тўрт кун дам олишади
Фото: UzNews.uz / Марат Наджибаев

Қўшимча дам олиш кунлари президентнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиган фуқаролар 31 августдан 3 сентябрга қадар дам олади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар эса 1 сентябрдан 3 сентябрга қадар дам олишади.

Дам олиш кунлари қўшимча ишланмайдиган кунлар (31 август) ва 7 сентябрдаги (шанба) дам олиш кунини 3 сентябрга кўчириш ҳисобига ташкил этилади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар