Излаш
RUUZ

Жамият

Алламжонов: “Кеча биз баёнотда эсга олиб ўтган қонун ва унинг моддалари бу – янгилик эмас”

АОКАда ўтказилган йиғилишда Комил Алламжонов блогерлар ва ОАВларнинг Интернет тармоғидаги ўқувчиларининг шарҳлари учун жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритди.

1422views0replies
0

АОКА

14 август куни АОКА раҳбари Комил Алламжонов Агентлик биносида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун йиғилиш ўтказди. Тадбир давомида электрон ОАВ ва блогерларнинг нафақат ёзиб қолдирган постлари, балки ўқувчиларининг шарҳлари учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилди. Бу ҳақида Агентлик раҳбари ўзининг расмий баёнотида маълум қилган эди.
“Бугунги тушунмовчиликдан келиб чиқиб шуни айтаманки, амалдаги қонунчиликка кўра, интернет сайтлар, шунингдек, турли платформалар ва ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирувчи блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар”, – деб таъкидлаб ўтди Комил Алламжонов.
Тадбир давомида агентлик ва бошқа ҳар қандай ташкилот ёки фуқаро бирор ножўя изоҳни ўчиришни сўраб, расмий огоҳлантириш хати юборса ва таҳририят ёки блогер огоҳлантириш олгандан сўнг ҳам изоҳ ўчирилмаса – шундагина жавобгарлик келиб чиқади ва масала ҳаттоки судда кўрилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Шунинг учун барча ОАВ вакиллари ҳамда блогерларимиздан бундай огоҳлантиришларни кутиб ўтирмасдан, ижтимоий тармоқлардаги эгаси маълум, қалбаки ёки фитна қўзғаш учун атайлаб очилган аноним аккаунтлардан билдирилаётган ҳақоратли ва таҳқирловчи изоҳларни аниқлаб, ўзлари ўчириб боришлари сўралди.
Бундан олдин Адлия вазирлиги эслатмасига кўра хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларда қуйидаги мазмунда акс эттирилган изоҳларни қолдириш тақиқланади:
- мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнографияни тарғиб қилиш.
1422views0replies
0

Изоҳлар