Туризм

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” сохта чиптага дуч келмаслик йўлларини маълум қилди

Авиакомпания чипталарнинг ҳақиқийлигини текшириш усуллари ва уни сотиб олишда нималарга аҳамият бериш кераклигини тушунтириб берди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” сохта чиптага дуч келмаслик йўлларини маълум қилди
Фото:UzNews.uz

МАК авиачипта агентлар орқали, авиакассалар ёки бошқа чипта сотиладиган жойлардан харид қилинган бўлса, авиачиптада кўрсатилган қуйидаги ахборотга эътибор беришни сўрамоқда:

 

1) Чипта сотилган жойнинг манзили – авиачиптада кўрсатилган манзил авиачипта харид қилинган манзил билан мос келиши керак.

*AGENCY/AIRLINE NAME

HY UZ ONLINE PR.A. TEMUR 51 TASHKENT GAWS

 

2) Авиачиптада кўрсатилган валюта, авиачипта харид қилинган валюта билан мос келиши керак. (UZS, USD, EUR ёки ҳ.к.)

*EQUIVALENT AMOUNT PAID   USD   28.00

TAX/FEE/CHARGE   USD   2.20UZ

TICKET TOTAL    USD   30.20

 

3) Авиачиптада кўрсатилган нарх авиачипта учун тўланган ҳақиқий сумма билан мос келиши зарур.

*TICKET TOTAL   USD   30.20

 

4) Тўлов тури:

Cash – агар тўлов нақд пулда амалга оширилган бўлса;

Invoice – агар тўлов дебет ёки кредит картаси орқали амалга оширилган бўлса.

*FORM OF PAYMENT: MISC/IN/INVOICE

 

5) Шунингдек Сиз ўз авиачиптангизни компаниянинг сайтида, қуйидаги ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин:

https://corp.uzairways.com/uz/checkticket

 

Чипта статуси Open for use сифатида акс этилган бўлса, чипта билан ҳамма нарса жойида, агар Open for use статусидан фарқ қилса, (масалан, Suspended ёки ҳ.к.) бундай ҳолатда Сиз авиачипта ёзиб берган агент билан вазиятни аниқлаш учун боғланишингиз зарур.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар624(+42)
Соғайганлар42(+4)
Вафот этганлар3(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар624(+42)
Соғайганлар42(+4)
Вафот этганлар3(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ