Жамият

"Арзон" курсда доллар сотиб олмоқчи бўлган эркак 460 млн сўм йўқотди

Тошкентда 1 долларни 7000 сўмдан алмаштириб беришни ваъда қилган 34 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Фото:UzNews.uz

Пойтахт ички ишлар органларига 41 ёшли А. У. мурожаат қилиб, банкда 460 000 000 сўмни 65 700 АҚШ долларига "арзон" нархда – 7000 сўмдан алмаштириб беришни ваъда қилган 34 ёшли И. Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

 

Фуқаро И. Н.га ишониб, А. У. жорий йилнинг январь-март ойларида умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган. Аммо И. Н. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

 

Ушбу ҳолат бўйича аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилгани хабар берилмоқда.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар4007(+68)
Соғайганлар3247(+160)
Вафот этганлар16(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар4007(+68)
Соғайганлар3247(+160)
Вафот этганлар16(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ