Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистонда бир кунда иккита газ қуйиш шохобчалари ёниб кетди

Андижон вилояти ва Самарқандда душанба куни иккита автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ёнғин содир бўлди.

1816views0replies
0

dyxx.uz

12 август куни соат 12:40да ёнғин-қутқарув хизматига Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Виктория газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ЁХБнинг ахборот маркази хабар бермоқда.
Ёнғинни бартараф этишга 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 12:50да етиб борган ва ёнғин соат 12:52да қуршаб олиниб, соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида иккита  “Дамас” русумли автомобиллар зарарланган.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Ўша куни соат 17:27да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган “Автогаз-Инвест” оилавий корхонасига қарашли АГТКШда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига яна бир хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30да етиб борган ва ёнғин соат 17:40да қуршаб олиниб, соат 17:50да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2та газ ва 1та бензин қуйиш колонкалари, 200 кв.метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби: “Nexia 1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй берганлиги.
1816views0replies
0

Изоҳлар