Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Машина ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида аёл ва 15 ёшли қиз ҳалок бўлди

Spark русумли автомашинанинг ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида 44 ёшли аёл воқеа жойида ва аёлнинг 15 ёшли жияни касалхонада вафот этган.

1933views0replies
0

UzNews.uz

8 август куни тахминан соат 18:30да 44 ёшли аёл Н.Б. бошқарувидаги Spark русумли автомашинани Сурхондарё вилоятининг “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетган.
Оқибатда аёл бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 11 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни Ж.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчининг 15 ёшли жияни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1933views0replies
0

Изоҳлар