Ҳодисалар

Тошкентда музқаймоқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида омборхона биносининг 50 кв.метр майдонида том қисми, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Тошкентда музқаймоқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Фото:dyxx.uz

2019 йилнинг 5 август куни соат 12:55 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Янги Тошкент” МФЙ Норазтепа кўчаси 52-уйда жойлашган “ICE GOLD” МЧЖга қарашли музқаймоқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

 

Ёнғин жойига зудликда 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

 

Шунингдек, хабарда айтилишича, ёнғин соат 13:09 да ўраб олиниб, 4 дақиқа ичида бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Лекин ёнғин оқибатида музқаймоқ ишлаб чиқариш цех омборхонасининг 50 кв.метр майдонда том қисми, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

 

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ