Ҳодисалар

Самарқандда блогерга болта билан ташланишди

33 ёшли блогер Отабек Жўраевни 250 млн сўмга алданган аёлнинг муаммосини ёритиш вақтида болта билан жароҳатлашди.

Самарқандда блогерга болта билан ташланишди
Фото:Коллаж UzNews.uz

Блогернинг Youtube'даги видеомурожаатида айтилишича, аёл прокуратура ва ички ишлар органларига унинг 250 млн сўм пулларини сарфлаб юборган ишдаги шериги томонидан унга нисбатан фирибгарлик ҳаракатлари бўлгани ҳақида бир неча маротаба мурожаат қилган. Жиноят иши қўзғатилган, аммо, иш фирибгарликда айбланган шахс жазоланмасидан ёпилган. Аёл чорасизликдан блогер Отабек Жўраевга мурожаат қилган.

 

Отабекнинг сўзларига кўра, шу кунларда у аёл билан суҳбатлашаётганида уларнинг ёнига фирибгарлик қилган эркак келиб, блогернинг машинасини синдираман, деб қўрқитишни бошлаган ва кейинчалик болта билан блогернинг бошига урган. Энг қизиғи, тез ёрдам чақирилган, аммо, улар блогерни қабул қилишни ва ҳолат бўйича жиноят ишини очишни рад қилишган. Лекин, у интернет орқали мурожаат қилганидан сўнг уни қабул қилишган ҳамда ҳолат бўйича ЎзР ЖКнинг 277-моддаси ("безорилик") билан жиноят иши қўзғатишган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ