Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода йўловчи автобуси ағдарилиб тушди: бир киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган — видео

Бухоро вилоятидаги автомобиль йўлида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб тушган.

1829views0replies
0

Кадр

Жорий йилнинг 4 август куни, тахминан соат 18:30да Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 299-километрида, Қозоғистон фуқароси А.Р. “Van Hool” русумли автобусини бошқариб бораётиб, номаълум сабабларга кўра рул бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган. Бу ҳақда ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида автобусдаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, Қозоғистон фуқароси А.Р. бошқарувидаги “Van Hool” русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус “Алмати-Нукус” халқаро йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1829views0replies
0

Изоҳлар