Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Дональд Трампга оммавий отишмадаги қурбонлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

1840views0replies
0

Colonel Cassad - LiveJournal

4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эль-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожеали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бир сутка давомида қўшма штатларнинг 3та шаҳрида оммавий отишмалар содир этилган. АҚШнинг Техас штатида жойлашган Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида бўлиб ўтган отишма натижасида 20 киши ҳалок бўлиб, 26 киши жароҳат олди.
Ўша кунни ўзидаёқ Огайо штатидаги Дейтонда ҳам иккинчи ҳужум содир этилди. 9 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди.
Учинчи оммавий отишма Чикагода бўлиб ўтди. Номаълум шахс болалар майдончаси ёнидан ўтиб кетаётган одамларга қарата ўт очган. Отишма натижасида 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган 7 киши жароҳатланган.
1840views0replies
0

Изоҳлар