Излаш
RUUZ

Жамият

UzCarlsberg – европалик экспертлар томонидан тасдиқланган сифат

UzCarlsberg компанияси Monde Selection нуфузли Европа институтининг мукофотини қўлга киритди.

1522views0replies
0

UzCarlsberg компанияси яна бир бор сифат учун юқори мукофотга сазовор бўлди, бу сафар - Monde Selection нуфузли Европа институтининг мукофоти қўлга киритилди. Тасвири дунёнинг 95дан ортиқ мамлакатлари маҳсулотларининг этикеткаларини безаб турган, бутун жаҳонга машҳур мукофот жадал суръатларда ривожланаётган мамлакатнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишининг бир белгиси сифатида Ўзбекистонга олиб келинди.
Татьяна Кураева, бош технолог:
«Ушбу мукофотнинг олиниш пайтида ҳали мен Ўзбекистонда, UzCarlsbergда ишламаётган эдим, бу ерда меҳнат қилаётган одамларнинг улкан ютуқлари ҳақида хабарим йўқ эди.
Олдида мураккаб вазифалар турган компания 1 йиллик жадал иш давомида халқаро миқёсда маҳсулотнинг энг юксак сифатига эриша олди.
Бундай мукофотнинг олиниши сифатли маҳсулотнинг чиқарилиши йўналишида қилинган жуда катта меҳнатдан дарак бермоқда. Бу компаниянинг барча бўлинмалари: сифат, ишлаб чиқариш бўлимлари, қуйиш, техник хизмат кўрсатиш цехлари, маркетинг бўлими, компания раҳбариятининг юқори даражадаги профессионал фаолияти ва узлуксиз ишни таъминлаётган функцияларнинг яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
Фақат кўпчилик одамларнинг умумий куч-ғайрати билан шундай юқори натижаларга эришилади».
Monde Selection – истеъмолчилик товарларининг сифатини 1961 йилдан бери баҳолаб келувчи ташкилот. Ҳар йили бутун дунёдан 3 000 дан ортиқ маҳсулотлар тан олинган Брюссель институтидан «сифат белгиси»ни олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бу ерда мустақил баҳолашдан ўтказилади.
Баъзилар Европа ва бутун дунё бўйлаб индустриянинг энг юқори стандартларини акс эттирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари учун Monde Selection медалини Нобель мукофоти билан тенглаштиришади.
Monde Selection 70 дан ортиқ экспертлар билан ҳамкорлик қилади, уларнинг қаторида Мишлен юлдузларининг соҳиблари – бош ошпазлар, бутун дунёга машҳур энологлар, университет профессорлари, парҳезшунослар бор. Баҳолаш сессиялари битта сессия учун дегустация қилинувчи максимал миқдордаги 10та маҳсулот тўрт ой ичида ўтказилади.
Баҳолаш жараёни органолептик тестлардан бошланади, улар ичимликнинг ташқи кўриниши, ҳиди, мазаси, таъми, оғиздаги ҳис қилиш, маълум қилинган профилга мувофиқлиги ва ҳоказоларни баҳолашади. Сифат ҳақида умумий тасаввурни олиш учун экспертлар нафақат кимёвий ва микробиологик параметрларни назорат қилишади, балки маҳсулотнинг таркибини ҳам текширишади. Алоҳида диққат-эътибор қадоққа: дизайни, сифати, фойдаланишдаги оддийлиги ва этикеткада тақдим этилган ахборотга қаратилади.
Monde Selection истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи идора бўлмаслигига қарамай, институт маҳсулотнинг этикеткада маълум қилинган истеъмолчилик хусусиятларини уларнинг амалдаги тавсифномаларга мувофиқлигини текширади. Истеъмолчилар этикетка ва қадоқда кўрсатилган ахборотга ишончлари комил бўлиши керак. Бу ахборот ҳаққоний, аниқ бўлиши, ва албатта, қонунчиликка мувофиқ келиши зарур.
Маҳсулот умумий сифатининг таҳлилига алоҳида эътибор қаратилади. Аслини олганда, гигиена ва тамғалашнинг барча талабларига жавоб берувчи маҳсулот истеъмолчи нуқтаи назаридан ҳар доим ҳам яхши бўлавермайди. Бошқа томондан, маҳсулот мутлақ сифатга эга бўлиши мумкин, аммо унинг мазаси истеъмолчига ёқмаса, у ҳолда барча саъй-ҳаракатлар зое кетган бўлади.
Шундай қилиб, MondeSelection экспертлари таъми, афзаллиги, фойдаланиш қулайлиги, тамғалаши, қадоғи ва ҳаттоки инновациялар каби турли хил соҳаларда баҳолашади.
Маҳсулотни ҳар томонлама баҳолашнинг қаттиқ мезонларини ҳисобга олган ҳолда, профессионал Европа жюрисидан «A refreshing <product> that is sure to please» - «Шак-шубҳасиз, роҳат бағишлайдиган ором берувчи <маҳсулот>» каби хулосасини олиш – катта шараф ва фахрланиш учун асосдир. Бу – маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти халқаро миқёсда муносиб ўринга эга бўлиши учун энг юқори стандартларга интилиш учун яна бир сабаб.
Бугунги кунда UzCarlsberg компаниясининг локал бренди Россияда лицензия бўйича мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқарувчи холдинги томонидан тайёрланмоқда, шунингдек қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Халқаро миқёсда тан олиниши рақобатчилик позицияларини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек Ўзбекистондаги истеъмолчиларни энг сифатли маҳсулот билан таъминлаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида UzCarlsberg компанияси Бавариянинг юзлаб ишлаб чиқарувчилари текширувдан ўтадиган, нуфузли тадқиқот маркази – Мюнхен Техника университетидан сифат сертификатини олган Ўзбекистондаги биринчи корхонага айланди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1522views0replies
0

Изоҳлар