Излаш
RUUZ

Жамият

Президент ҳузуридаги АОКАда янги тайинлов амалга оширилди

«Буюк Келажак» ХННТ эксперти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар бўлди.

1916views0replies
0

aoka.uz

Акрам Муҳаматқулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар бермоқда.
У аввал инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар у «Буюк Келажак» ХННТнинг давлат бошқаруви йўналишида эксперти, Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро марказида масъул лавозимда, шунингдек, Henley & Partners компаниясида давлат органларига маслаҳат бериш бўйича катта маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.
А.Муҳаматкулов Вена Дипломатия Академияси (DA Wien), Марказий Европа университети (CEU) ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетини (AUCA) тамомлаган.
1916views0replies
0

Изоҳлар