Жамият

"Халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман" — Президент

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун барчага миннатдорлик билдирди.

Фото:president.uz

Ўзбекистон Президенти таваллуд куни муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Шавкат Мирзиёев 62 ёшини нишонлади.

 

"Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

 

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.

 

Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман., деб ишонаман", - деган Президент.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ