Спорт

Ўзбекистоннинг ёш гимнастикачилари халқаро турнирда 6та медални қўлга киритишди

Гимнастика бўйича Rome Cup 2019 халқаро турнирида ўзбекистонлик гимнастикачилар 5та кумуш ва битта бронза медалга эга бўлишди.

Ўзбекистоннинг ёш гимнастикачилари халқаро турнирда 6та медални қўлга киритишди
Фото:UzNews.uz

5 июлдан 7 июлга қадар Италиянинг Matte Pellikone олимпия марказида гимнастика бўйича халқаро турнир - Rome Cup 2019 бўлиб ўтди. Танловда дунёнинг 14 мамлакатидан 260 нафар спортчи қатнашди.

 

Ўзбекистон номидан Эштаева Влада Борисовнанинг шогирдлари чиқишган. Омадли танловдан сўнг қизлар ватанга 6та медаль билан қайтишган.

2009 йилда туғилган Шаабдураҳманова Равшана 2та кумуш медални қўлга киритган. Яна 2та кумуш медални эса 2009 йилда туғилган Бондарева Ариана олган.

2007 йилда туғилган Жафарова Жасмина гимнастиканинг икки хил турдаги машқларида 2 ва 3 ўринларни қўлга киритган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ