Ҳодиса 20 июль куни Яккабоғ қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури лойиҳасига тушган ҳудудда содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари 43 ёшли Мансур Тўймаевга «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда 56 ёшли дўкон эгаси Б.И. томонидан ёқилғи сепиб юборилган.
Оқибатда, ҳоким ўринбосари танасининг 35−40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган. Дўкон эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.