Излаш
RUUZ

Жамият

Миллий гвардия ходимларига автотранспорт сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

2810views0replies
0

autostrada.uz

Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.
Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.
Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:
- кредит муддати – 5 йилгача;
- дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;
- кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;
- кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.
2810views0replies
0

Изоҳлар