Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида автомобиль ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этишди.

1474views0replies
0

UzNews.uz

17 июль куни тахминан соат 05:30да Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Қуйичирчиқ-Тошкент” йўлида фожиали ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
27 ёшли Д.Н. “Opel Omega” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 62 ёшли А.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Натижада “Opel Omega” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1474views0replies
0

Изоҳлар