Излаш
RUUZ

Спорт

Ўқ отиш спорти федерациясига янги раис сайланди

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.

1959views0replies
0

olympic.uz

Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари IX Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда янги раис ва унинг биринчи ўринбосарини сайланди, дейилади Миллий олимпия қўмитасининг хабарида.
Ойбек Кабилжанович Норинбоев бир овоздан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланган.
Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Дониёр Кадиров Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
"Ўртасаройда ҳар томонлама замонавий талабларга жавоб берадиган ўқ отиш мажмуаси ва ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилмоқда. Мазкур мажмуа фойдаланишга топширилгач, бу ерда нафақат маҳаллий, балки хорижий ўқув-машғулот йигинлари ва халқаро турнирлар ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Буларнинг барчаси биз – спорт аҳли учун. Энг муҳими давлатимиз томонидан яратиб берилаётган ана шу имкониятлардан унумли фойдалана олсак бўлгани. Фурсатдан фойдаланиб, федерацияга янги сайланган раҳбарларга масъулиятли лавозимда омад ва муваффақиятлар тилайман” – деган МОҚ президенти ўз нутқида.
Федерациянинг янги раҳбари Ойбек Норинбоев ишонч учун миннатдорчилик билдирган.
“Олдимизда ниҳоятда масъулиятли вазифа турибди. Барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак кўзлаган мақсадимизга етишимизга ишончим комил. Биз ҳамжиҳатликда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқишимиз керак. Ўшандагина Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғалабалар ўз ўзидан келади. Менга билдирилган юксак ишонч учун Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ишончни оқлаш учун бор имкониятимни ишга солишга ваъда бераман”, - деган Ойбек Норинбоев.
1959views0replies
0

Изоҳлар