Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қозоғистондаги ЙТҲда икки полициячи ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — видео

ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, беш нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган.

1730views0replies
0

megapolis.kz

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 13 июль куни Олмаота-Екатеринбург автомобиль трассасининг 178-км.да хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган, деб хабар бермоқда ТИВ.
Хизмат автомашинасида икки нафар полиция ходими ва 6 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
ЙТҲ оқибатида икки нафар полиция ходими ва Ўзбекистон фуқароси Ф.А. вафот этган. Жароҳат олган 5 нафар ўзбекистонликка биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинган.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.
1730views0replies
0

Изоҳлар