Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент бозорларида 1 кг. гўшт 32-36 минг сўмдан сотилмоқда - ҳокимият

Тошкент ҳокимияти пойтахт бозорларидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари ҳақида маълумот берди.

1610views0replies
0

darakchi.uz

Ҳокимият бозорлардаги махсус жойларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархлари юқори эмаслиги ҳақида маълумот берди. Ҳозирда улар бозорларнинг аҳоли гавжум бўлган жойларида 40та, дейилади ҳокимият матбуот хизматининг хабарида.
"Тухумнинг донаси 350 сўмдан 550 сўмгача, товуқ гўштининг 1 кг.ми 14000-18000 сўм. Шакар 4600 сўмдан 4850 сўмгача, ун 2700 сўм, гуруч 5700 сўм, ўсимлик ёғи 8800-9000 сўм. Терминаллар ишламоқда", - дейилади хабарда.
Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, 9 июль ҳолати бўйича тухумнинг нархи 370 сўмдан 900 сўмгача, 1 кг. гуруч - 5000 сўмдан 18000 сўмгача, 1 кг. шакар - 4800 сўмдан 5500 сўмгача, ўсимлик ёғи эса 8000 сўмдан  12500 сўмгача.
Тошкент шаҳар деҳқон бозорларига Сурхондарё вилоятидан 1500 тоннадан ортиқ картошка, пиёз ва карам маҳсулотлари келтирилиб, алоҳида ташкил этилган савдо расталари ва юк машиналари орқали арзонлаштирилган нархларда сотилаётгани қайд этилмоқда
Шунингдек, 30та музлатгичлар билан жиҳозланган жойларда 1 кг. қўй ва мол гўштини 32000 - 36000 сўмдан олиш мумкин.
Аҳолини қиммат бўлмаган маҳсулотлар билан таъминлаш билан шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган “Элга хизмат” МЧЖ шуғулланади.
Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, республикада 1 кг. мол гўштининг нархи 28 минг сўмдан 48 минг сўмгача, 1 кг. қўй гўштининг нархи эса 32 минг сўмдан 55 минг сўмгача. Энг юқори нархлар Тошкентнинг Фарҳод бозорида қайд этилган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бозорларда 1 кг. гўшт 60 000 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
1610views0replies
0

Изоҳлар