Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Иккита «Nexia» тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва бир йўловчи вафот этган.

1453views0replies
0

Google карта

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 14:05да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган 25 ёшли Ш.Қ. «Nexia» русумли автомашинани «Еттитом-Қарши» йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган, дейилади ИИВнинг хабарида.
Натижада «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги «Nexia» автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этганлар. Шунингдек, ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1453views0replies
0

Изоҳлар