Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қатор марказий кўчалар ёпилади

Тошкентда 5 ва 6 июль кунлари йўл қисмлари ёпилади.

2357views0replies
0

Тошкент ҳокимиятининг хабарига кўра,  5 июль куни соат 19:00дан 21:00га қадар А.Темур шох кўчасининг А.Темур ҳиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Йўл қисми “Халқаро Олимпия куни” муносабати билан “От спорти паради" ўтказилиши сабабли ёпилади.
6 июль куни соат 07:00дан 08:00гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Йўлнинг бу қисми эса “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан ёпилади.
2357views0replies
0

Изоҳлар